Қозоғистонда ички ишлар органлари билан боғлиқ 40 та давлат хизматидан 38 таси автоматлаштирилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонликлар ички ишлар органлари билан боғлиқ 40 та давлат хизматидан 38 тасини автоматик равишда олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазири ўринбосари Сакен Сарсенов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Биринчидан, биз давлат хизматларини олишда фуқаролар ва полиция ўртасидаги тўғридан -тўғри алоқани йўқ қилдик. Эндиликда улар давлат идоралари иш услубидан қатъи назар, исталган қулай вақтда хизматларни олишлари мумкин. 40 та давлат хизматларидан 38 тасини автоматлаштирдик. Бу, ўз навбатида, турли йўллар билан Ички ишлар вазирлиги хизматларидан фойдаланиш имконини берди. Эътибор берганимдек, фуқароларимиз кўпинча онлайн хизмат кўрсатишни афзал кўради. Мисол учун, жорий йилда қозоғистонликларга АХКМ орқали ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан боғлиқ 500 мингдан ортиқ, Egov портали орқали эса 800 мингдан ортиқ хизматлар кўрсатилди», — деди Сакен Сарсенов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Вазир ўринбосари, шунингдек, жорий йилнинг 20 сентябридан бошлаб QR-код орқали ҳужжат ёки сертификатни олиш мамлакатнинг барча АХКМларида мавжуд бўлишини эслатди.

«Шундай қилиб, Ички ишлар вазирлигининг кўплаб хизматлари электрон форматга ўтказилди. Хусусан, биз қоидабузарликлар тўғрисида рақамли маълумотлар базасини яратдик, жарималар тўғрисида электрон хабарнома тизимини ишга туширдик, шунингдек, баъзи хизматларни бошқа давлат органлари билан бирлаштирдик. Aхборот тизимларининг интеграцияси туфайли давлат органлари кўплаб ҳужжатларни тўғридан -тўғри маълумотлар базасидан олишлари мумкин. Бу бажарилган ишларнинг фақат бир қисми «, - деди у.

Муаллиф: Aли Ибраев


Сўнгги хабарлар