12:27, 23 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонда фермерларга дизель 202 тенгедан сотилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда фермерлар 1 литр дизел ёқилғисини 202 тенгедан оляпти. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.
«Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига ўрим-йиғим ишларини ўз вақтида бажариш учун 423,5 минг тонна арзонлаштирилган дизел ёқилғиси ажратилди. Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда нефтни қайта ишлаш заводларига ҳудудий операторларни тасдиқлаш жадвали тузилди. Ҳудудлар июл ойи ҳажмини тўлиқ олди. Ҳозирда август ойи учун ҳисобланган ёқилғи миқдори ортиб, ҳудудларга жўнатилмоқда»
, — деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, Энергетика вазирлиги август ойида нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг қуйидаги ўртача бозор нархини белгилаб қўйди – бир тонна учун 212,0 минг тенге ёки литри учун 177 тенге.
«Операторларнинг харажатларини ҳисобга олган ҳолда, республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун ўртача нарх литри учун 202 тенгени ташкил этмоқда»
, — деди Ербол Қарашўкеев.
Фото: economictimes.indiatimes.com