15:41, 26 Октябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда энди 35 ёшгача бўлганлар Ёш ҳисобланади
ASTANA. Kazinform – ҚР Парламенти Мажилисининг ялпи мажлисида «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ёшларга оид давлат сиёсати масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда маъқулланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
![None None](/static/img/plug.webp)
«Қонун лойиҳаси ёшларга оид давлат сиёсати соҳасини такомиллаштириш, жамоатчилик муносабатларини ҳар томонлама тартибга солишнинг самарали ҳуқуқий асосларини шакллантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар камолоти учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган. Қонун лойиҳаси билан ишлаш жараёнида депутатлар «ёшлар» тушунчасининг ёш чегарасини 29 ёшдан 35 ёшгача оширишга қаратилган ўзгартириш киритди. Бу ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда. Маҳаллий ижро ҳокимияти органларига уй-жойларни ёшларга имтиёзли шартларда ижарага бериш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича янги ваколатлар беришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди»
, — деди депутат Жамила Нурманбетова.