Қозоғистонда «E-sport» рақамли платформаси ишга туширилади

«E-sport» замонавий рақамли платформадир. У ерда қандай спорт секциялари борлиги, мураббий кимлиги каби барча маълумотларни олишингиз мумкин. Фарзандини спортга бермоқчи бўлган ота-оналар учун бепул танлов. Шунингдек, «E-sport» платформасидан истеъмолчилар, спорт хизматларини етказиб берувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин. Мисол учун, ҳар ким Яндех, Индрайвер мобил тизимида рўйхатдан ўтиши ва такси хизматини таклиф қилиши мумкин. Бу тизим ҳудди шунга ўхшаш. Спорт мураббийи ўз хизматларини таклиф қила олади», - деди Серик Жарасбаев журналистнинг саволига жавобан.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, спорт соҳасидаги ушбу янгилик тез орада йўлга қўйилади.
«Сиз ўзингизга энг яқин спорт турини танлайсиз, шундан сўнг сиз танлаган спорт турига оид барча маълумотлар чиқади. Яъни, бўлимнинг манзили, мураббийнинг тоифаси ва бошқалар», - деди у.
Муаллиф: Али Ибраев