Қозоғистонда дори-дармон танқислиги бўлмайди - вазир

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой мамлакатда дори-дармон танқислиги бўлмаслигига ишонтирди деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Вазир дори-дармонларнинг максимал нархини назорат қилиш масаласи қайта кўриб чиқилганлигини маълум қилди.

«Ҳозирда биз коронавирус препаратлари бўйича барча маркетинг харажатларини йўқ қилдик. Дорихоналарда танқисликни олдини олиш мақсадида коронавирусга чалинганларга амбулатория шароитида бепул дори-дармонлар бердик. Бу ҳам дорихоналардаги навбатни йўқ қилди. Шундай қилиб, биз антиковид препаратлари нархини ўртача 27% га туширдик. Бундан ташқари, бу йил биз Соғлиқни сақлаш кодексига ўзгартириш киритишни ва чакана сегментдаги нархларни кузатиб бориш механизмини олиб ташламоқчимиз. Шундай қилиб, биз чакана сегментда нархларни пасайтириш бўйича қўшимча механизмларга эга бўламиз», деди у.

Шунингдек, «Демак, дори-дармон танқислиги бўлмайди?» деган саволга Алексей Цой «ҳа» деб жавоб берди.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Сўнгги хабарлар