10:31, 18 Март 2024 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 448-453 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Миллий банкнинг 18 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 448,58 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,88 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 448 тенге, сотиб олиш нархи – 453 тенге. Алматида сотиш курси – 450,3 тенге, сотиб олиш курси – 452,5 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,77-4,89 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 15 март куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,37 тенгега ошиб, 448,66 тенгени ташкил этди.
Муаллиф: Алма Муқанова