Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

Доллар
Фото: Александр Павский/ Kazinform

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 479-483 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банкнинг 28 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 480,59 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,26 тенге. Евро – 536,58 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 479,5 тенге, сотиб олиш нархи – 481,7 тенге. Евро 535-539,5 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада сотиш курси – 479 тенге, сотиб олиш курси – 483 тенге. Евро 534 тенгедан сотилмоқда, харид нархи эса 539 тенге.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,17-5,27 тенгега сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 27 август кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,79 тенгега пасайиб, 480,52 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram