09:53, 12 Март 2024 | GMT +5
Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 448-453 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 449,7 тенге, сотиб олиш нархи – 451,9 тенге. Астанада сотиш курси – 448 тенге, сотиб олиш курси – 453 тенге.
Миллий банкнинг 12 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 448,91 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,96 тенге.
Алматида Россия рубли 4,85-4,97, Астанада 4,83-4,98 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 11 март куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,88 тенгега ошиб, 448,97 тенгени ташкил этди.
Муаллиф: Алма Муқанова