Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

доллар
Фото: pixabay

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 477-481 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банкнинг 19 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 478,91 тенге.

Россия рублининг ўртача курси - 5,38 тенге. Евро - 526,42 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 477,80 тенге, сотиб олиш нархи – 479,68 тенге. Евро 524,92-528,77 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада сотиш курси – 447,02 тенге, сотиб олиш курси – 481 тенге. Евро 523,01 тенгедан сотилмоқда, харид нархи эса 528,08 тенге.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,38-5,45 тенгега сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram