Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

доллар
Фото: Kazinform

Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 457-460 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 457,9 тенге, сотиб олиш нархи – 460,5 тенге.

Астанада сотиш курси – 458 тенге, сотиб олиш курси – 460 тенге.

Миллий банкнинг 26 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 457,63 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 4,98 тенге.

Алматида Россия рубли 4,89-5,07 тенге, Астанада 4,98-5,03 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,90 тенгега пасайиб, 457,60 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар