Қозоғистонда доллар яна қимматлашди

None
None
ALMATY. Kazinform – Доллар тенгега нисбатан яна қимматлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

KASE фонд биржасидаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 3,58 тенгега кўтарилди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 492,28 тенгени ташкил этади.

Эрталабки савдоларда доллар курси 503,30 тенгени ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Миллий банк маълумотларига кўра, 5 мартдаги долларнинг расмий курси 499,20 тенгени ташкил этади.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотиш нархи 525 тенге, сотиб олиш 519 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султан шаҳридаги айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи 522 тенге, сотиб олиш нархи эса 516 тенге.

Сўнгги хабарлар
telegram