16:06, 22 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар яна 2 тенгега қимматлашди
ALMATY. Кazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 2 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 483,88 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 22 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 482,04 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотиш курси - 482,5 тенге, сотиб олиш курси эса 487 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 480 тенге, сотиб олиш нархи - 484,5 тенге.
Россия рубли 7,45 - 7,95 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова