Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 513-523 тенге оралиғида сотилмоқда.
Миллий банкнинг 30 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 511,22 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,73 тенге. Евро - 540,05 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 515,14 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 519,23 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 538,88 – 546,57 тенге оралиғида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 513 тенге, сотиб олиш нархи - 523 тенге. Евро 538,72 тенгедан сотилмоқда, 548,92 тенгедан сотиб олинади.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,81-4,96 орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 29 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,53 тенгега пасайиб, 512,52 тенгени ташкил этган эди.