10:00, 15 Ноябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
Миллий банк доллар ва рублнинг 15 ноябрь кунги курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жумладан, 1 доллар - 463,65 тенге, Россия рублининг ўртача курси 5,07 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 463,5-467,5 тенгедан сотилмоқда.
Алматида доллар курси 465,1-467,9 тенге орасида ўзгариб турибди.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,97 - 5,15 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,23 тенгега пасайиб, 463,63 тенгени ташкил қилган эди.
Муаллиф: Алма Муқанова