10:22, 11 Октябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 476-481 тенгедан сотилмоқда.
Алматида доллар курси 477,5-480,5 тенге оралиғида ўзгариб турибди.
Миллий банкнинг 11 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 477,21 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 4,81 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,71 – 4,91 тенге атрофида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлатлар валютаси 4,75-4,9 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,09 тенгега ошиб, 477,25 тенгени ташкил этган эди.
Муаллиф: Алма Муқанова