09:57, 21 Ноябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 460-465 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
![доллар доллар](/static/img/plug.webp)
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотиш курси – 460 тенге, сотиб олиш курси – 465 тенге.
Алматида сотиш нархи – 463,1 тенге, сотиб олиш нархи – 465,9 тенге.
Миллий банкнинг 21 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 462,56 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,24 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,13 – 5,33 тенге, Астанадаги 5,13 – 5,23 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,28 тенгега пасайиб, 462,55 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова