Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 447-451 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

доллар
Фото: Kazinform

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 448,1 тенге, сотиб олиш нархи – 450,5 тенге. Астанада сотиш курси – 447,5 тенге, сотиб олиш курси – 451,5 тенге.

Миллий банкнинг 13 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 446,72 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,90 тенге.

Алматида Россия рубли 4,89-5,01, Астанада 4,9-4,97 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,28 тенгега пасайиб, 446,80 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар