10:02, 14 Ноябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 466-470 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотиш курси – 466 тенге, сотиб олиш курси – 470 тенге.
Алматида сотиш нархи – 466,9 тенге, сотиб олиш нархи – 469,7 тенге.
Миллий банкнинг 14 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 465,89 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,06 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,97 – 5,17 тенге, Астанадаги 5 – 5,15 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2 тенгега пасайиб, 465,86 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова