09:51, 15 Июль 2024 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 472-476 тенгега сотилмоқда.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 472,1 - 474,3 тенгедан сотилмоқда.
Астанада доллар курси 472 - 476 тенге орасида ўзгариб туради.
Миллий банкнинг 15 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 475,03 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,44 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,31 – 5,41 тенге атрофида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 5,25 - 5,4 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 12 июль кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,43 тенгега ошиб, 474,66 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова