10:43, 02 Октябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
Миллий банк доллар ва рублнинг 2 октябрь кунги курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жумладан, 1 доллар - 474,47 тенге, Россия рублининг ўртача курси 4,88 тенге.
29 сентябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,70 тенгега пасайиб, 474,99 тенгени ташкил қилди.
Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 475-481 тенгедан сотилмоқда.
Алматида доллар курси 477-480,3 тенге орасида ўзгариб туради.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,75 - 4,90 тенге орасида сотилмоқда.