Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай

Доллар
Фото: Kazinform

ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг 26 сентябрь кунги курсини белгилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Жумладан, 1 доллар – 473,98 тенге, Россия рублининг ўртача курси - 4,93 тенге.

25 сентябрь куни кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,15 тенгега пасайиб, 473,99 тенгени ташкил қилди.

Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 471-475 тенгедан сотилмоқда. Алматида доллар курси 473-476,5 тенге орасида ўзгариб туради. Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,79 – 4,99 орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар