10:05, 13 Июль 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар ва рубль нархи арзонлашди
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 442-446 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 442– 446 тенгега сотилмоқда. Алматида доллар курси 443,5 – 445,5 тенге орасида ўзгариб турибди.
12 июль кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,28 тенгега пасайиб, 440,87 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 13 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 440,55 тенге. Россия рублининг ўртача курси 4,87 тенгени ташкил этди.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,90 – 5,03 тенге орасида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 4,87 - 4,97 тенге оралиғида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова