Қозоғистонда доллар ва рубл арзонлашмоқда

ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 451-455 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 452 тенге, сотиб олиш нархи эса 455,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 451 тенге, сотиб олиш нархи эса 455 тенге.

10 феврал куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 1,49 тенгега пасайди ва 1 доллар – 450,82 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 13 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 450, 79 тенге. Россия рублининг ўртача курси 6,19 тенгени ташкил қилди. Алматида Россия рубли 5,95 - 6,3 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар