10:06, 14 Декабрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар нархи бироз арзонлашди
Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 458-461 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 458,1 тенге, сотиб олиш нархи – 460,7 тенге.
Астанада сотиш курси – 458,5 тенге, сотиб олиш курси – 461,5 тенге.
Миллий банкнинг 14 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 455,69 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,07 тенге.
Алматида Россия рубли 5,01 – 5,19 тенге, Астанада 5,07 – 5,17 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 13 декабрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,76 тенгега пасайиб, 455,86 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова