16:55, 03 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси яна ошди
ALMATY. Кazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 2,96 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 463,60 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 3 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 460,56 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси - 466 тенге, сотиб олиш курси эса 469,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 466 тенге бўлса, сотиб олиш нархи - 468 тенге.
Россия рубли 7,25 – 7,31 тенге оралиғида сотилмоқда.