Қозоғистонда доллар курси яна кўтарилди

Қозоғистонда доллар курси яна кўтарилди
Фото: Kazinform

Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 2,90 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 476,89 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 26 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 473,98 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,90 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотиш курси – 476,1 тенге, сотиб олиш курси – 478,9 тенге.

Астанада сотиш нархи – 474 тенге, сотиб олиш нархи – 479 тенге.

Россия рубли 4,77 – 4,97 тенге орасида сотилмоқда.

 

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар