Қозоғистонда доллар курси яна арзонлашди

ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 454-458 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 454,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 457,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 454,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 458 тенге.

8 феврал куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 1,31 тенгега пасайди ва 1 доллар – 455,62 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 9 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 455, 65 тенге.

Россия рублининг ўртача курси 6,36 тенгени ташкил қилди. Алматида Россия рубли 6,15 - 6,45 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар