18:08, 28 Февраль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси ошиб бормоқда
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржасида 28 феврал кунги савдолар якунларига кўра, миллий валютага нисбатан доллар курси яна кўтарилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 27 феврал оқшомига нисбатан 28,34 тенгега ошган.
АҚШ долларининг ўртача курси 495 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 28 февралдаги расмий курси 1 доллар учун 467,09 тенгени ташкил этади.
Kurs.kz хабарига кўра, бугун Алматиадаги валюта айирбошлаш шохобчалари долларни 498 тенгедан олиб, 504 тенгедан сотмоқда.
Нур-Султанда эса долларни 485 тенгедан олиб, 530 тенгедан сотаётган шахобчалар ҳам учрамоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова