09:29, 27 Февраль 2024 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 447-452 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Миллий банкнинг 27 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 449,96 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,86 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 448 тенге, сотиб олиш нархи – 452 тенге. Алматида сотиш курси – 447,7 тенге, сотиб олиш курси – 449,9 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,77-4,89 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,43 тенгега ошиб, 449,62 тенгени ташкил этди.
Муаллиф: Алма Муқанова