Қозоғистонда доллар курси бироз кўтарилди

None
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 443-448 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 443 тенге, сотиб олиш нархи эса 447 тенгени ташкил қилмоқда. Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 444,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 448 тенге. 27 июль куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,35 тенгега ошиб, 1 доллар - 444,70 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 28 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 444,72 тенге. Россия рублининг ўртача курси 4,94 тенгени ташкил қилди.

Алматида Россия рубли 4,85 - 5,09 тенге, Астанада эса қўшни давлат валютаси 4,81 – 4,91 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram