Қозоғистонда доллар курси бирданига 9,31 тенгега арзонлашди

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.

доллар
Фото: freepik

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 9,31 тенгега пасайди.

1 АҚШ долларининг ўртача нархи - 514,65 тенге.

Миллий банкнинг 6 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 524,65 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,14 тенге. Евро - 552,19 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 513,1 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 517 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 540,5 – 547,5 тенге орасида ўзгариб турибди.

Астанада долларнинг сотув нархи - 512 тенге, сотиб олиш нархи - 522 тенге. Евро 540 тенгедан сотилмоқда ва 550 тенгедан сотиб олинмоқда.

Айни пайтда Россия рубли 5,09 - 5,25 тенге оралиғида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Миллий банки базавий ставкани 15,25 фоизга оширди.

Сўнгги хабарлар