Қозоғистонда доллар курси 7,27 тенгега арзонлашди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 7,27 тенгега пасайиб, 1 доллар 452,34 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 21 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 461,71 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 452,5 тенге, харид курси эса 455,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 450 тенге, сотиб олиш нархи - 454 тенге.

Алматида Россия рубли 4,77 - 4,97 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 4,75-4,85 тенгега сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар