16:21, 06 Май 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси 6,65 тенгега қимматлашди
ALMATY. Кazinform - Доллар тенгега нисбатан қимматлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 6,65 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 434,47 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 6 майдаги расмий курси бўйича, 1 доллар - 427,80 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 437,63 тенге, сотиб олиш курси 443,18 тенгени ташкил этмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 437,30 тенге, сотиб олиш нархи - 441,70 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова