Қозоғистонда доллар курси 4 тенгега пасайди

ALMATY. Каzinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси яна пасайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 4,06 тенгега пасайди ва 1 доллар 449,15 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 2 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 453,39 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 448,5 тенге, сотиб олиш курси эса 451 тенгени ташкил қилмоқда.

Астана шаҳрида сотиш курси - 446,4 тенге, сотиб олиш курси - 450,4 тенге.

Алматида Россия рубли 5,4-5,6 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 5,51–5,61 тенге оралиғида сотилмоқда.

Сўнгги хабарлар