Қозоғистонда доллар курси 3,76 тенгега арзонлашди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Кундузги савдо маълумотларига кўра, доллар курси 1 август оқшомига нисбатан 3,76 тенгега пасайган, 1 доллар эса 475,79 тенгега тенг бўлган.

Миллий банкнинг 2 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 479,51 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 476 тенге, сотиб олиш курси эса 480 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султан шаҳрида сотиш курси - 474,5 тенге, сотиб олиш курси - 479 тенге.

Россия рубли 7,35 - 7,85 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар