Қозоғистонда доллар курси 2,75 тенгега қимматлашди

None
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 467-471 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 468 тенге, сотиб олиш нархи эса 471 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 467 тенге, сотиб олиш нархи эса 471 тенге.

4 январ куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 2,75 тенгега ошиб, 1 доллар – 465,41 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 5 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 465, 39 тенге. Россия рублининг ўртача курси 6,53 тенгени ташкил қилди.

Алматида Россия рубли 6,05 - 6,35 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар