Қозоғистонда доллар кескин арзонлашди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, 1 доллар қиймати 3,51 тенгега пасайиб, 447,15 тенгега етди.

Миллий банкнинг 19 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 450, 99 тенге.

Кurs.kz маълум қилишича, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 448 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи – 450,5 тенге.

Астана шаҳрида сотиш нархи – 447 тенге, сотиб олиш курси - 450 тенге.

Алматида Россия рубли 5,21 – 5,45 тенге, Астанада эса 5,27 - 5,37 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар