09:51, 04 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар қанчадан сотилмоқда
ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банки долларнинг 4 августдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Хусусан, 1 доллар нархи 445,01 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача курси - 4,75 тенге.
3 август куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,28 тенгега ошиб, 445,03 тенгени ташкил қилди.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 443– 447 тенгега сотилмоқда.
Алматида доллар курси 444,5 – 448,5 тенге орасида ўзгариб турибди.
Валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,71 – 4,81 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова