11:21, 01 Март 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар бироз арзонлашди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси бироз пасайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Эрталабки савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 28 феврал оқшомига нисбатан 0,26 тийинга пасайиб, 1 доллар учун 494,74 тенгени ташкил қилди. ҚР Миллий банкнинг 1 мартдаги расмий курси 1 доллар учун 495 тенгени ташкил этади.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг 490,79 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш 496,31 тенгени ташкил қилмоқда. Нур-Султанда сотиш нархи - 489,42 тенге, сотиб олиш нархи эса 494,49 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова