Қозоғистонда доллар арзонлашди
ALMATY. Кazinform — Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 3,35 тенгега пасайди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 475,62 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 7 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 479,40 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,61 тенге. Евро - 522,93 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 475,9 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 478,1 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 517,5 - 522 тенге орасида ўзгариб турибди.
Астанада сотиш нархи - 475 тенге, сотиб олиш нархи - 479 тенге. Евро 516 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи эса 521 тенге.
Россия рубли 5,40-5,55 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова