Қозоғистонда доллар 7 тенгега арзонлашди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Кундузги савдо маълумотларига кўра, доллар курси 22 июл, жума оқшомига нисбатан 7,38 тенгега пасайиб, 1 доллар 475,92 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 25 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 483,88 тенге.

Kurs.kz хабар қилишича, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида бир доллар 477 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 483 тенге.

Нур-Султан шаҳрида эса сотиш - 476 тенге, сотиб олиш - 481 тенге.

Россия рубли 7,3 - 7,7 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар