09:59, 05 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар 476-481 тенге орасида сотилмоқда
ALMATY. Kazinform – Нур-Султан ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 476-481 тенгегача сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 475-479 тенгедан сотилмоқда.
Алматида сотиш нархи – 476 тенге, сотиб олиш нархи эса 481 тенге.
4 август куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,32 тенгега ошиб, 1 АҚШ доллар 476,39 тенгега тенг бўлди.
ҚР Миллий банкнинг 5 августдаги расмий курсига кўра 1 доллар - 476,18 тенге.
Россия рубли 7,3-7,7 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова