Қозоғистонда доллар 466-472 тенге оралиғида сотилмоқда

ALMATY. Kazinform - Нур-Султан ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 466-472 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Kurs.kz хабарига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 467 тенге, сотиб олиш курси эса 472 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматида сотиш нархи - 466 тенге, сотиб олиш нархи - 471 тенге.

25 август куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 2,93 тенгега ошиб, 1 доллар 465,22 тенг бўлди.

Миллий банкнинг 26 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар 465,05 тенге.

Россия рубли 7,35 - 7,65 тенге орасида сотилмоқда.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар