09:50, 15 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар 446-451 тенге орасида сотилмоқда
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 446-451 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 446 – 450 тенгега сотилмоқда. Алматида доллар курси 446,5 – 451 тенге орасида ўзгариб турибди.
14 июнь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,53 тенгега ошиб, 451,12 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 15 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 450,16 тенге. Россия рублининг ўртача курси 5,35 тенгени ташкил этди.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,25 – 5,49 тенге орасида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 5,32 - 5,42 тенге оралиғида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова