16:02, 08 Апрель 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар 11 тенгега арзонлашди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, доллар тенгега нисбатан қадрсизланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 11,13 тенгега пасайди.
1 доллар 446 89 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 8 апрелдаги расмий курси 1 доллар учун 458,87 тенгени ташкил этади.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 448,56 тенге, сотиб олиш 452,85 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 448,51 тенге, сотиб олиш нархи эса 452,70 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова