Қозоғистонда докторантурага ўқишга кириш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун, 1 ноябр куни докторантурага иккинчи имтиҳон топшириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

Ҳужжатлар 2021 йил 15 ноябргача қабул қилинади.

Aввалроқ таълим ва фан вазири Aсхат Aймағамбетов магистратура ва докторантурага қабул ўзгаришлари ҳақида ёзган эди. Эндиликда ҳужжатлар йилига икки марта қабул қилинади. Танловда ёзда грантга ҳужжат топшира олмаган абитуриентлар, шунингдек, аввалроқ кириш имтиҳонидан ўтмаган абитуриентлар иштирок этиши мумкин.

– Жорий йилда докторантурага қабул қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда докторантурага қабул ҳудудий тест марказларида «1 абитуриент – ​​1 компьютер – 1 камера» тамойили бўйича ўтказилаётган электрон форматдаги кириш имтиҳонлари натижаларига кўра амалга оширилмоқда. Тадбир имтиҳон топшириш жараёнида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган», — дейилади вазирлик хабарида.

Кириш имтиҳони босқичлардан иборат: иншо ёзиш, докторантурага тайёргарлик кўриш учун тест синовлари ва таълим дастури гуруҳининг профили.

Иккинчи кириш имтиҳонига рўйхатдан ўтиш Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги Миллий тест марказининг аpp.testcenter.kz сайти орқали амалга оширилади.

Кириш имтиҳонлари 2021 йил 18 ноябрдан 11 декабргача ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, давлат таълим буюртмасига ва пуллик асосда ўқишга кириш учун ўтиш бали 75 баллни ташкил этади. Докторантурага қабул 2021 йил 26 декабрдан 10 январгача давом этади.

Сўнгги хабарлар
telegram