Қозоғистонда дипломатларнинг оила аъзоларига Швейцарияда ишлашга рухсат берувчи ҳужжат тасдиқланди

«Қонун лойиҳасининг мақсади - ушбу битимнинг кучга кириши учун давлат ички тартиб-қоидаларини ўтказишдан иборат. Бу ҳужжатнинг ратификация қилиниши Қозоғистон ва Швейцарияга ўз дипломатик ваколатхоналари, халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхоналари ва консуллик муассасаларидаги ходимларининг оила аъзоларининг ҳақ тўланадиган меҳнат фаолияти билан боғлиқ масалаларни ўзаро ҳал қилиш имконини беради. Айни пайтда Швейцария Қозоғистоннинг Европадаги асосий сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади», - деди ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко.
Шу муносабат билан у келишувнинг ратификация қилиниши мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатишини айтди. Ҳужжат доирасида Қозоғистон ва Швейцария дипломатик хизматлари ходимларининг ўз давлатларининг дипломатик хизматида ишлаш учун хорижга жўнатилган оила аъзолари учун қулай шароитлар яратилади.
«Шартнома Қозоғистон қонунчилигига, мамлакатимиз томонидан ратификация қилинган халқаро шартномаларга, мамлакатимиз аъзо бўлган халқаро ташкилотлар қарорларига зид эмас», - деди ташқи ишлар вазири ўринбосари.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов