Қозоғистонда давлат хизматларининг 93,4 фоизи электрон форматга ўтказилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда кўрсатилаётган давлат хизматларининг 93,4 фоизи электрон форматга ўтказилди. Бу ҳақда Қозоғистон Давлат хизмати ишлари агентлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Келгусида давлат хизматлари сифатини баҳолашни босқичма-босқич онлайн форматга ўтказиш режалаштирилган. Электрон хизматларни ривожлантиришга келсак, бугунги кунда давлат хизматларини рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Реестрга кўра, давлат хизматлари кўрсатишнинг 93,4 фоизи электрон форматга ўтказилди», — деди Давлат хизмати ишлари агентлиги раиси Дархан Жазиқбаев.

Унинг сўзларига кўра, бу борадаги ижобий ўзгаришларга қарамасдан, айрим давлат хизматлари кўрсатишда муаммолар мавжуд.

«Агентлик томонидан мунтазам равишда «Электрон ҳукумат» порталида давлат хизматлари кўрсатилиши мониторинги ўтказилди ва порталда 189 турдаги электрон хизматлар мавжуд эмаслиги аниқланди. Бундан ташқари, агентлик томонидан олиб борилган тезкор мониторинг туфайли «Электрон ҳукумат» порталида 158 та электрон хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди», — деди у.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар