Қозоғистонда давлат хизматчиларига иш вақтидан ташқари қўшимча даромад топишга рухсат берилади
Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Давлат хизмати ишлари агентлиги раиси Анар Жайиғанова маълум қилди.
«Ҳозирги вақтда қонунчиликда давлат хизматчисига қўшимча иш билан шуғулланиш имконини берувчи норма йўқ. Аммо биз уни келажакда жорий этишни режалаштирмоқдамиз. Бошқача қилиб айтганда, ишдан бўш вақтда қўшимча иш қилиш мумкин. Ҳозирда бу қонунчиликда йўқ. Лекин биз тайёрлаяпмиз», - деди агентлик раҳбари ОАВ вакили саволига жавоб берар экан.
Унга кўра, давлат хизматчиси ишдан ташқари тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган хизматлар кўрсатиб, пул ишлаш имкониятига эга бўлиши керак.
«Нега уларга ишлаш мумкин эмас?» Бу мумкин. Лекин тадбиркорлик билан эмас. Масалан, бўш вақтда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаш мумкин. Агар оилани қўллаб-қувватлаш учун қўшимча маблағ керак бўлса, биз бунга рухсат бериш учун қонунчиликка ўзгартиришлар тайёрлаяпмиз. Лекин у ҳали қабул қилинмаган. Тижорат қилишнинг иложи йўқ, - деди Анар Жайилғанова.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай