14:12, 11 Ноябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда давлат аппарати самарадорлигини оширишга қаратилган қонун қабул қилинмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон парламенти Сенати «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳокимият тармоқлари ўртасида ваколатларни қайта тақсимлаш масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқди ва иккинчи ўқишда қабул қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Ўз навбатида, Сенат раиси Маулен Ашимбаев бугунги кунда қабул қилинган қонун давлат бошқарувини ислоҳ қилиш йўлидаги энг муҳим қадамлардан бири эканини таъкидлади.
«Қонуннинг қоидалари давлат бошқаруви жараёнини янада такомиллаштиришга қаратилган. Ушбу ҳужжатда давлат аппарати фаолияти самарадорлиги ва давлат хизматлари сифатини ошириш ҳам назарда тутилган. Бу, ўз навбатида, марказий ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мустақиллиги ва маъсулиятини кучайтиради», - деди М. Ашимбаев.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов